“Golden Boy” соврини учун асосий даъвогарлар эълон қилинди

Sport

image

Испания терма жамоаси ва “Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси “Golden Boy 2026” соврини учун янгиланган номзодлар рейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси маълум қилди.

“Golden Boy” соврини Европа чемпионатларининг юқори дивизионларидан бирида иштирок этаётган 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчига берилади.

Топ-10 рейтинги қуйидагича:

  • Пау Кубарси (“Барселона”)
  • Ламин Ямаль (“Барселона”)
  • Ян Диоманде (“Реал Мадрид”)
  • Уоррен Заир-Эмери (“Пари Сен-Жермен”)
  • Аюб Буадди (“Лилль”)
  • Виктор Фрёхольдт (“Порту”)
  • Раян (“Борнмут”)
  • Эндрик (“Реал Мадрид”)
  • Эли Крупи (“Борнмут”)
  • Эстевао Виллиан (“Челси”)

Футболчи мазкур совринни фаолияти давомида фақат бир марта қўлга киритиши мумкин. Шу сабабли Ламин Ямаль “Golden Boy” совринини иккинчи марта юта олмайди. Испаниялик футболчи 2024 йилда ушбу мукофот соҳиби бўлган.

Маълумот учун, ушбу совринга 2003 йилда Италиянинг “Tuttosport” газетаси томонидан асос солинган бўлиб, Европа олий лигаларида ўйнаётган энг ёрқин ёш футболчиларни тақдирлашга мўлжалланган. Бу мукофот “Олтин тўп” тақдирлаш маросимидаги “Копа” совринидан бироз фарқ қилади. “Golden Boy” соврини тўлиқ календарь йили ҳисобига берилади. Овоз беришда Франция, Испания, Англия, Португалия ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этади. “Копа” эса мавсум учун топширилади. Бу совринга овоз беришда фақат “Олтин тўп” эгалари қатнашади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic