Globe Soccer Awards номзодлари эълон қилинди

Sport

image

Футбол оламида энг яхши натижаларга эришган кишиларни тақдирлайдиган ҳар йиллик маросим Globe Soccer Awards 2024 йил якунларига кўра футбол оламида турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлаш учун ўз номзодларини маълум қилди. 

Маросимда йилнинг энг яхши футболчиси, мураббийи, ёш футболчиси, клуби, ҳимоячиси, ярим ҳимоячиси ва бошқа бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланади.

Ҳозирда 33 нафар ўйинчи йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлик қилмоқда. Энг яхши мураббий бўлиш учун эса 9 кишининг исми келтирилган. 

Тақдирлаш маросими 27 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends