Германия президенти Ўзбекистонга келади

Local

image

Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайер жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонга келишни режалаштиряпти. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида "Ўзбекистон ва Германиянинг маданий-гуманитар ҳамкорлигидаги долзарб масалалар" мавзусидаги йиғилишда шундай фикр билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасига шу йил январь ойида қилган расмий ташрифи чоғида Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф этганди. Федерал президент шу йил баҳорида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирганди.


Rate Count

68

Rating

2

Rate this article

Share with your friends

News on the topic