Германия полицияси турк нашрининг офисига бостириб кирди

World

image

Германия полицияси Туркиянинг “Sabah” газетасининг Франкфуртдаги офисига бостириб кириб, газетанинг Германиядаги вакили Исмоил Эрел ва бош муҳаррири Жемил Албайни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Анадолу” хабаар берди. 

“Sabah” газетаси манбаларидан олинган маълумотларга кўра, полиция Исмоил Эрел ва Жемил Албайнинг уйларига, шунингдек нашрнинг Европадаги офисига бостириб кириб, компьютер ва телефонларини мусодара қилган. 

Рейд мақсади ҳақида маълумотлар ҳозирча етарли эмас. 

Вазиятга Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва касаба уюшмалари аралашди. 

Анқарадаги дипломатик манбаларнинг билдиришича, Туркия сўз эркинлигини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан журналистларнинг ҳибсга олинишини қабул қилиб бўлмас деб атади ва бу позиция Германия расмийларига етказилди. 

“Ҳодиса юзасидан норозилик Анқарада ҳам, Берлинда ҳам билдирилди. Журналистларга нисбатан бундай муносабатни қабул қилиб бўлмайди. ОАВ ходимларини озод қилиш бўйича Германия расмийлари билан музокаралар давом этмоқда”, дейди манбалар.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends