Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 60 нафарга етди
World
−
21 November 2023 5139 1 minute
Исроил Ғазода қатлиомни бошлагандан бери ҳалок бўлган журналистлар сони 60 нафарга етди. Бу ҳақда Фаластиннинг Ғазодаги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Исроил Ғазо секторини бомбалашни бошлаган кун – 7 октябрдан бери 60 нафар журналист ўлдирилган. Уларнинг 4 нафари эса аёллар экани айтилмоқда.
Рўйхатдаги журналистларнинг баъзилари бевосита Исроил томонидан отилган ракеталарга йўлиқиб қурбон бўлган бўлса, аксарияти уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида оиласи билан бирга вайроналар остида қолиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил-Фаластин можароси авж олган 7 октябрдан бери блокада остидаги Ғазо секторида 38 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Live
All