ФВВ кўчки хавфидан огоҳлантирди
Local
−
04 January 2020 7747 1 minute
Ўзбекистоннинг тоғлиқ ҳудудларида қор кўчкиси хавфи юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, жорий йилнинг 4-9 январь кунлари Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи сақланиб туради.
“Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, 1050 қисқа рақамга мурожаат этишингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Live
All
Turkiyadagi konda portlash yuz berdi
23 October