Футзал: Ўзбекистон Марказий Осиё дербисида қатнашади

Sport

−

image

Кеча, 26 апрель куни футзал бўйича Осиё кубогининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Финалолди ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан куч синашиб, пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.

Асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилгач, ҳакам экстра таймларга старт берди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Футзал лотореяларида эса Эрон 5:4 ҳисобида зафар қучиб, финалга йўл олди.

Финалда форслар мусобақа мезбонлари Таиланд билан куч синашса, Хосе Венансио Лопес шогирдлари 3-ўрин учун ўйинда қўшни тожикистонлик футзалчиларга қарши майдонга тушади.

Финал ва 3-ўрин учун баҳслар 28 апрель куни бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends