Францияда СИ ёрдамида ёзилган китоблар учун мукофот таъсис этилди

Tech News

−

image

Францияда инсон томонидан сунъий интеллект билан ҳамкорликда ёзилган асарлар учун “Prix Pascal” ҳар йиллик адабий мукофоти таъсис этилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 октябрь куни мукофотнинг уч нафар муассиси – технология соҳасидаги тадбиркорлар маълум қилди. 

Қайд этилишича, мукофот “Паскаль мукофоти” номини олган. У француз тилида ёзилган, ҳажми 10 000 дан 50 000 гача сўздан иборат бадиий асарлар учун мўлжалланган.

Лойиҳа ташкилотчилари ариза топширишда муаллифлар матнни ёзишда айнан қайси сунъий интеллект воситаларидан ва матнли сўровлар (промптлар)дан фойдаланганликларини очиқ-ошкора кўрсатишлари кераклигини таъкидламоқда.

Мукофот муассислари бугунги кунда ёзувчилар томонидан нейротармоқлардан фойдаланишни тартибга солишда қийинчиликларга дуч келаётган анъанавий адабий танловларга чақириқ ташлашни (беллашишни) мақсад қилган.

Ҳозирги вақтда ҳакамлар ҳайъати таркиби ва мукофот жамғармаси миқдори ҳали эълон қилинмаган, бироқ яшаш жойидан қатъи назар, француз тилида ижод қилувчи ҳар қандай муаллиф иштирок этиш учун ариза топшириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жанубий африкалик ёзувчи Корал Ҳарт 2025 йил февралидан буён сунъий интеллект ёрдамида 370 дан ортиқ китоб нашр этгани ва унинг асарлари миллионлаб нусхада сотилиб, даромади 1 миллион доллардан ошгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends