Францияда 8 ёшли бола I Жаҳон урушига оид граната топди

World

image

Лион яқинидаги Тассан ля Деми-Люн коммунасида 8 ёшли бола ўз боғидан I Жаҳон урушига оид граната топди ва уни қуролсизлантириш учун сапёрлар етиб келди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бола боғда укалари билан ўйнаб юрганида тўсатда гранатани топиб олади.

“Ёшлигига қарамай, у дарҳол укаларига “эҳтиёт бўлинг ва узоқроққа боринг, бу гранатага ўхшаяпти”, деди. Шундан кейин у менга хабар берди, мен эса жандармаларни чақирдим” дейди боланинг отаси.

Сапёрлар гуруҳи келгунига қадар граната атрофдан бир неча ўн метрлик масофада қамал қилинган, кейинчалик хавфсизлик нуқтаи назаридан у ҳудуддан олиб ташланган.


Tags

Rate Count

335

Rating

3

Rate this article

Share with your friends