Фоторепортаж: Назарбоев Хитойда Жеки Чан билан учрашди
World
−
29 April 2019 9043 1 minute
Қозоғистон Республикасининг собиқ Президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев 24-27 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик. Назарбоев Хитойга ташрифи давомида таниқли актёр Жеки Чан билан учрашув ўтказган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Учрашувда Жеки Чаннинг ижодий жамоаси аъзолари ҳам иштирок этгани қайд этилмоқда. Учрашув давомида Назарбаев Жеки Чаннинг дунё кинематографиясидаги муҳим ролини қайд этиб, “Мен, сиз каби машҳур актёр билан учрашишдан жуда мамнунман. Сизни бутун дунёда яхши танишади”, деган Элбоши.

“Жеки Чан эса, ўзининг яқин йиллардаги ижодий режалари ҳамда кино соҳасида биргаликда амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди”, дейилган хабарда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28