“Forbes” йилнинг энг сахий давлатларини маълум қилди

World

image

"Forbes" журнали 2020 йилнинг энг сахий мамлакати сифатида Ирландияни танлади. Натижа одам бошига тушган хайрия миқдорига кўра аниқланган

Кучли бешталикка АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия мамлакатлари кирган. 

Рўйхат муаллифлари барча хайр-эҳсонлар ҳам коронавирусга қарши кураш учун сарфланмаганини таъкидлаган, яъни, Умумжаҳон тенгликни тарғиб қилувчи ташкилотларга ҳам молиявий кўмак ажратилган. 

Журналистлар АҚШнинг озиқ-овқат жамғармаси кампаниясининг муваффақиятли натижаларини таъкидлаган. Ташкилот вакиллари ёрдамга муҳтожлар учун 44 миллион доллардан кўпроқ маблағ тўплаган. 

Шунингдек, коронавирус пандемияси билан курашиш учун маблағ ажратган энг сахий ҳомий Twitter асосчиси Жек Дорси бўлган. У ушбу мақсад йўлида миллиард доллар сарфлаган.


Tags

Rate Count

373

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends