Феруза Нажмиддинова “QALAMPIR” МЧЖ директори ўринбосари лавозимига тайинланди
Local
−
31 July 2023 11738 1 minute
Бугун, 31 июль куни QALAMPIR.UZ’да тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, журналист Феруза Нажмиддинова “QALAMPIR” МЧЖ директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
QALAMPIR.UZ интернет нашри муассиси “QALAMPIR” МЧЖ таъсисчилари томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилишда таҳририятнинг 2023 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти, ютуқ ва камчиликлари атрофлича таҳлил қилинди, масъул муҳаррирларнинг ҳисоботи тингланди. Янги лойиҳалар бўйича таклифлар эшитилди, журналистлар, техник ходимларнинг малакасини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўтган давр мобайнидаги ютуқлари, ташкилий масалалардаги фаоллиги ва жамоада тутган ўрнидан келиб чиқиб, Бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Феруза Нажмиддиновани “QALAMPIR” МЧЖ директори ўринбосари лавозимига тавсия этилди. Номзод таъсисчи ва таҳририят ходимлари томонидан қўллаб-қувватланди.
Феруза Муродулла қизи Нажмиддинова 1992 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бакалавриатини, 2015-2017 йилларда магистратурасини тамомлаган.
У 2019 йилнинг март ойида QALAMPIR.UZ интернет нашри мухбири сифатида фаолият бошлади. 2021 йилдан буён Бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September