Фёдоров Италия Мудофаа вазирининг таклифига рози бўлди
World
−
28 August 2163 1 minute
Украинанинг собиқ мудофаа вазири Михаил Фёдоров Италия Мудофаа вазири Гвидо Крозеттонинг маслаҳатчиси бўлишга розилик берди. Бу ҳақда Фёдоров Крозетто унга ушбу лавозимни таклиф қилганини ошкора айтганидан бир ой ўтиб маълум қилди.
“Ушбу ролда мен Италияга замонавий уруш технологияларини ривожлантириш, мудофаа соҳасини такомиллаштириш ва хавфсизлик соҳасидаги янги чақириқларга мослашишга ёрдам бераман”, деб ёзди Фёдоров ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Шу билан бирга, у Украинада “Украина мудофаасини мустаҳкамлайдиган ва халқаро ресурсларни жалб қилишга ёрдам берадиган” лойиҳалар устида ишлашни давом эттиришини айтган. Фёдоров Украинада айнан қайси лавозимни ёки иш форматини сақлаб қолишига аниқлик киритмаган. Ҳозирда у ўз жамоаси билан халқаро хизмат сафарида бўлиб, сафар давомида Крозетто билан учрашган.
Эслатиб ўтамиз, Италия вазирининг таклифи ҳақида 25 июль куни маълум бўлган эди. Ўшанда Крозетто “La Repubblica” нашрига Фёдоров Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимидан истеъфога чиққанининг эртаси куниёқ унга қўнғироқ қилиб: “Қачон Римга келиб, мен билан маслаҳатчи сифатида ишлашни хоҳлайсан?” деб сўраганини айтганди. Крозеттонинг сўзларига кўра, Фёдоров “таъсирланган” ва таклифни ҳурмат ҳамда дўстлик изҳори сифатида қабул қилган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August