Федерер ғалаба қозонишда давом этмоқда
Sport
−
28 February 2019 5898 1 minute
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Дубайдаги мусобақада навбатдаги ғалабасини тантана қилди. 38 ёшли спортчи чемпионатнинг иккинчи даврасида испаниялик Фернандо Вердаскога қарши кортга чиқди.
1 соат 34 дақиқа давом этган ўйинда Рожер рақибини 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва учинчи даврага йўл олди.
Энди у навбатдаги учрашувини бугун венгриялик Мартон Фучовичга қарши ўтказади.
Live
All