Фати операцияга рози бўлди. У икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин
Sport
−
09 November 2020 4453 1 minute
Бугун, 9 ноябрь куни “Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фати чап тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Клуб операциядан кейин футболчининг соғайиш вақти ҳақида ҳисобот беришга ваъда берди.
"Операция тугагандан сўнг, биз унинг натижаси ва футболчининг тикланишининг тахминий даври тўғрисида хабар берамиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Ла Лигада Бетисга қарши учрашувнинг биринчи таймида жиддий жароҳат олди.
Аввалроқ, Фати агар жарроҳлик амалиётига рози бўлса, 2021 йилнинг январига қадар майдонга туш олмаслиги маълум бўлган эди.
Live
All