Фати “Барселона”ни тарк этиши мумкин

Sport

image

“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фати клубни тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” раҳбарияти Фатининг отаси Фати Боранинг оммавий баёнотларидан норози. Фати Бора ҳам “Барселона”дан норози бўлмоқда. У Ансу клубни тарк этиши керак, деб ҳисобламоқда, чунки футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.

Қайд этилишича, Ансу Фатига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ўйин амалиёти кўпроқ берилса, “Барселона”да қолишга ҳам қарши эмас.

Маълумот учун, Ансу Фати “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади, у 9 ёшидан бери жамоа тизимида тўп суриб келади. Ҳужумчи жорий мавсумда 40 ўйинда 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic