Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни қабул қилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Ашхобод саммити доирасида Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни қабул қилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро даражада ўзаро алмашинувларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Халқаро сиёсат ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Rate Count

14

Rating

3

Rate this article

Share with your friends