Фарғонадаги ЙТҲда 2 та оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди
Crime
−
11 May 2021 9784 1 minute
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидан ўтган А-373 йўлида содир бўлган йўл-транпорт ҳодисасида 2 оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Бу ҳақда йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан Фағона вилоятида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, йиғилишда вилоятнинг Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 нафар фуқаро – икки оила вакили вафот этгани ва 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлаштириш бўлимида ҳаёт учун кураш олиб бораётгани таъкидланган.
Шундан келиб чиқиб, водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманида КамАЗ, Lacetti ва MAN автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганди. Унда КамАЗ ва Lacetti тўлиқ ёниб кетди.
Live
AllIIQK Hormuzda AQSh dron kemasini yo'q qildi
10 September
Dneprda dronlar hujumidan so'ng yirik yong'in chiqdi
10 September
Belgiya O'zbekistonga o'z elchisini tayinladi
10 September
Mamlakatimiz kazinoga aylanib ketdi – Lukashenko
10 September