Фарғонадаги тинтувларда 16,2 кг қорадори топилди
Crime
−
13 November 2025 3205 1 minute
Фарғона вилоятида жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тадбирларда 16 кг 23 грамм гиёҳванд моддалар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий кўрсатувчи ва жиноят содир этишга мойил 124 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида тинтув ҳаракатлари ўтказилган. Тадбир давомида 16 кг 23 грамм гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 15 кг 951 грамм марихуана, 52,5 грамм гашиш аниқланган.
Бундан ташқари, 138 дона бир неча номдаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам ашёвий далил тариқасида олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All