Фарғонадаги боғчада болани ток уриши ортидан жиноят иши очилди
Crime
−
26 February 4948 1 minute
Аввалроқ, Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида болани юқори кучланишли ток ургани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат ортидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етган. Боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда унинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувларини бошлаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August