Фарғонада тез ёрдам ва миллий гвардия машиналари ўзаро тўқнашди
Crime
−
29 May 2023 11048 1 minute
Фарғона вилоятида тез ёрдам ва миллий гвардия машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, воқеа вилоятнинг Қувасой шаҳри Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Қўриқлаш бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ҳайдовчиси бошқарувидаги автотранспорт воситаси қарама-қарши йўналишда келаётган тез тиббий ёрдам бўлимининг Damas русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилаётгани айтилмоқда.
Live
AllNorvegiya Qiroli vafotidan 12 kun o'tib dafn etildi
09 September