Фарғонада ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди
Local
−
05 May 2020 7687 1 minute
Хабарингиз бор, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.
Республикада карантин тартиби юмшатилиши муносабати билан кеча, 4 май санасидан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди.
“Фуқаролардан карантин постлари фаолияти тўхтатилган бўлсада, карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 апрель куни ўтказилган йиғилишда мамлакатда карантин чораларини юмшатиш бўйича кўрсатма берган эди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September