Фарғонада дўкон ёниб кетди

Crime

image

Фарғона шаҳридаги Бозорбоши кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди. 

 
Қайд этилишича, бугун, 23 январь куни соат 01:08 да Фарғона шаҳар “Фурқат” МФЙ, Бозорбоши кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлган. Ёнғин тегишли куч воситалари ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган. 
 
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 
 
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда. 
 
"Ҳурматли фуқаролар куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг", дейилади хабарда.

Tags

Rate Count

143

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends