Фарғона водийси осмонида ёрқин чақноқ кузатилди

Local

Reklama
0:00

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари аҳолиси кеча, 6 апрель куни кечқурун осмонда кузатилган ёрқин чақноққа гувоҳ бўлди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса акс этган видеолар кенг тарқалди.

Кадрларда ёрқин чақнаш аниқ кўринган. Шундан сўнг номаълум самовий жисмнинг қулашини кўриш мумкин.

Айрим хабарларга кўра, ушбу ҳодиса Қирғизистонда ҳам кузатилган. Бишкек ва Чуй вилояти аҳолиси ушбу жисмнинг қулашини кузатишга муваффақ бўлган.

Осмондан объект тушиши билан боғлиқ вайронагарчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ахборот келиб тушмаган.


Tags

Rate Count

467

Rating

3

Rate this article

Share with your friends