Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Local
−
31 August 2020 12586 1 minute
Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ҳусан Мамажонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумот ўрнида Ҳусан Мамажонов шу кунга қадар Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган. 1967 йилда туғилган Ҳусан Мамажонов 1993 йилда Aндижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятида тиббиёт тизимида турли вазифаларда, вазирликнинг Фарғона вилояти бўйича соғлиқни сақлаш бошқармасида Назорат инспекцияси бошлиғи, шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимларида ҳам ишлаган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August