“Фарҳод” бозорида сотувчи калтакланди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда фуқаро бир нечта киши томонидан калтакланаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди..

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 март куни тахминан соат 19:00 ларда Чилонзор туманидаги авто-эҳтиётқисмлари дўконларидан бирида сотувчилар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал натижасида 27 ёшли А.Исломбек тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Tags

Rate Count

641

Rating

3

Rate this article

Share with your friends