Facebook’да бизнес-аккаунт очиш имкони пайдо бўлди
Tech News
−
10 June 2020 9881 1 minute
Американинг Facebook корпорацияси шахсий ва бизнес аккаунтлари ўртасида алмашиш имконини берадиган Messenger иловасини ишгка туширди. Бу ҳақда компания ўз блогида маълум қилди.
Илгари компания номидан мижозларнинг хабарларига жавоб бериш учун Page Manager иловасига дастурига ўтишингиз керак эди. Ҳозирда ушбу функция iOS’да пайдо бўлди, яқин орада у Android’да ҳам ўрнатилади. Facebook хабарига кўра, ижтимоий тармоқлардаги бизнес аккаунтларнинг 90 фоиздан ортиқ админлари яқинлари билан суҳбатлашиш учун Messenger’дан фойдаланади. Шу сабаб улар бир нечта иловалар ўртасида алмашишни исташмайди.
Аввалроқ, Facebook ижтимоий тармоғи давлат назоратидаги ОАВ хабарларини махсус ёрлиқ билан белгилашни бошлашини маълум қилган эдик.