Facebook “ақлли” соатлар ишлаб чиқаради

Tech News

image

Американинг Facebook компанияси 2022 йилда “ақлли” соатлар ишлаб чиқариб, уларни бозорга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “The Information” хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, соат ўз эгаларига Facebook хизматлари орқали хабар юбориш, фитнесс ва соғлиқни сақлаш имкониятларидан фойдаланишга ёрдам беради.

Шунингдек, “ақлли” соат Android операцион тизимида ишлаши кутилмоқда. Бироқ, Facebook келажакдаги қурилмалари учун ўз операцион тизимини ишлаб чиқишни ҳам режалаштирган.

Facebook 2012 йилда Instagram’ни 1 миллиард долларга сотиб олганди. Ўшанда дастур 30 миллионга яқин фойдаланувчига эга бўлган. Икки йилдан сўнг, Facebook WhatsApp мессенжерини сотиб олди.


Tags

Rate Count

22

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends