Консерваториянинг эски биноси бузиладими? Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчасидаги Ўзбекистон давлат Консерваториясининг эски биноси бузишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур хабарларга расмий жавоб қайтарди.

Унда энг аввало ижтимоий тармоқларда ҳамон объектларнинг бузилиши ҳақида турли асоссиз миш-мишлар тарқалаётгани қайд этилган.

“Шаҳар ҳокимияти ва Mirzo Ulugbek Business city дирекцияси мазкур тарихий бинонинг бузилиши ҳеч қачон режалаштирилмаганини расман эълон қилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Ҳокимлик одамларни турли миш-мишлар тарқатишга вақт сарфламасликка чақирган.
 


Rate Count

37

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends