Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига туман тушиши мумкин

Interesting

−

image
Ўзгидромет эртага, 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 18-23 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends