Эртага U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади

Sport

image

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни футбол бўйича U-17 терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади.

Жамоалар 4 та саватчага ажратилиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3-саватчадан ўрин олган. Шунингдек, 3-саватчада Янги Зеландия, Эрон, Сенегал, АҚШ ва Марокаш термалари ҳам жойлашган. Бу дегани Ўзбекистон айнан шу жамоалари билан гуруҳ босқичида тўқнаш келмайди.

Қуръа ташлаш маросим Тошкент вақти билан соат 19:00 да Цюрих шаҳрида онлайн тарзда ўтказилади.

Маълумот учун, U-17 Жаҳон чемпионати 10 ноябрдан 2 декабрга қадар Индонезияда ўтказилади. Ўзбекистон жамоаси шу йили Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида ярим финалга чиқиб, кичик мундиалга йўлланмани қўлга киритганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic