Эртага қаерларда ёмғир, қор ёғиши айтилди
Interesting
−
21 January 2025 40082 3 minutes
Ўзгидромет эртага, 22 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳафта ўртасига бориб Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September