Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Interesting
−
11:50 220 2 minutes
Ўзгидромет эртага, 19 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, кечқурун 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–9 даража илиқ, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Live
All