Эртадан метан “заправка”лар тўлиқ очилади

Local

image

Эртага, 11 февраль куни соат 09:00 дан бошлаб метан газ қуйиш шахобчалари мамлакат бўйлаб яна 24 соатлик одатий иш тартибига қайтади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, метан “заправкалар” республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич аввалги тартибда фаолиятини тиклайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 февралдан метан газ қуйиш шахобчаларининг фаолияти вақтинча чекланиб, улар соат 10:00 дан 16:00 гача иш тартиби жорий қилинган эди. Шунга қарамай, ушбу даврда ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари газ таъминотида узилишлар бўлмаган – улар чекловларсиз ва узлуксиз таъминланган.

Фарангиз Суннатова


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends