Эрдўған ва Трамп бир сутка ичида 2 марта телефонда гаплашди

World

−

image

Туркия ва АҚШ Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Дональд Трамп бир сутка ичида иккинчи маротаба телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Туркия ОАВлари хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 29 октябрь куни Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Туркий давлатлар ташкилоти етакчилари саммитини ўтказишда муваффақият тилаган. Эрдўған, ўз навбатида, Анқарада ТДТ саммити ўтказилаётгани ва унда муҳокама қилинаётган масалалар ҳақида маълумот берган.

28 октябрь куни ҳам икки мамлакат Президентлари телефон орқали сўзлашган. Туркия томонининг маълумотига кўра, Трамп ва Эрдўған Туркия ҳамда АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни, шунингдек, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилган.

Хабарга кўра, Туркия Президенти Макка битими мамлакатлари Ҳормуз бўғози ва Ямандаги вазият ривожини диққат билан кузатиб бораётганини ҳамда муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини маълум қилган. Эрдўған, шунингдек, Анқара Россия ва Украина ўртасидаги дипломатик жараённи қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 октябрь куни Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон вакилларидан иборат Макка битими мамлакатлари делегацияси Яқин Шарқдаги низони деэскалация қилишга эришиш мақсадида Теҳронда Эрон томони билан музокаралар ўтказган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends