Эрдўған саммитда адашиб, Қозоғистон учун ажратилган жойга имзо қўйиб юборди (видео)
World
−
11:45 1864 2 minutes
Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити якунида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳужжатларни имзолаш вақтида адашиб кетди. У Туркия учун ажратилган жой ўрнига Қозоғистон номидан имзо қўйилиши керак бўлган ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.
Маълум қилинишича, саммит Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши билан якунланган. Йиғилишдан сўнг иштирокчи давлатлар раҳбарлари қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш учун ҳужжатларни имзолаган. Шу жараёнда Эрдўғанга ҳам тегишли ҳужжат тақдим этилган.
Президент ҳужжатга имзо чекканидан кейин ёнидаги масъул ходимдан:
“Нотўғри жойга имзо қўймадикми?” деб сўраган.
Ходим эса:
“Жаноб, бу Қозоғистонники эди. Туркия учун ажратилган жойга имзо қўйишингиз керак эди”, деб жавоб берган.
Бунга жавобан Эрдўған: “Худо хайрингни берсин”, деган. Ходим эса ҳужжатни дарҳол алмаштиришини билдирган. Шундан кейин микрофонлар овози ўчирилган ва ходим имзо қўйиш учун янги ҳужжат олиб келишга кетган.
Бироз вақт ўтиб, у янги ҳужжат билан қайтиб, Эрдўғанга имзо қўйиладиган жойни кўрсатган. Президент “Қаерга?” деб сўраганида, ходим: “Шу ерга, жаноб, мана шу майдонга”, деб жавоб берган. Шундан сўнг, Эрдўған ҳужжатнинг тегишли жойига имзо чеккан.
Воқеа саммитдаги имзолаш маросими вақтида видеога тушиб қолган.
Live
All30 October