Энди тезликни 80 км/соатдан ортиқ оширганлар “права”сидан айрилади
Local
−
06 August 6297 2 minutes
Ўзбекистонда эндиликда белгиланган тезликни 80 км/соатдан ортиқ оширганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугун, 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжат билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ҳамда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, Жиноят кодексида вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш натижасида фуқаронинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган, одам ўлими ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан ҳолларда транспорт воситасини топширган шахсга жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, автомототранспорт воситалари пойгасини ноқонуний ташкил этиш ва унда иштирок этиш, юк транспорт воситаларини тунги вақтда йўл ҳаракати иштирокчиларига хавф туғдирадиган ҳолатда йўл четида қолдириш, транспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тартибини бузиш, белгиланган тезликни 80 километр/соатдан ортиқ миқдорда ошириш учун алоҳида ва кучайтирилган жавобгарлик белгилаш назарда тутиляпти.
Билдирилишича, қонун лойиҳасида транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш ёки тегишли текширувдан ўтишдан бўйин товлаш учун белгиланган жазо чораларини такомиллаштириш, шунингдек, айрим қўпол қоидабузарликлар такроран содир этилганда жаримани чегирма билан тўлаш тартибини муайян муддат давомида қўлламаслик ҳам назарда тутилмоқда.
Мажлисда қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ишончли ҳимоя қилиш, қўпол қоидабузарликлар учун жавобгарликнинг таъсирчанлиги ва муқаррарлигини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August