Энди мен қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди – Мирзиёев

Local

image

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор давомида телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганган ва вилоят ҳокими билан бирга айни пайтда вилоятда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг ҳисоботларини тинглаган.

“Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар. Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик, туризм бўйича қанча имкониятларимиз бор. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди”, деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу селекторда Президент маҳалла раислари ва участка нозирларини мажлисга чақириш тақиқланишини айтиб ўтганди.


Tags

Rate Count

1054

Rating

3

Rate this article

Share with your friends