Энди автобус чипталарини онлайн сотиб олиш мумкин

Local

image

“Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро маҳаллий йўналишлардаги автобус қатновларига чипталарни онлайн тарзда харид қилиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълум қилди. 

Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чипталарни онлайн тарзда харид қилиш имконини тақдим этувчи https://avtoticket.uz/ сайти ишга туширилди.

“Мазкур онлайн платформа аҳолининг барча қатламига юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида содда ва тушунарли тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, исталган ёшдаги кишилар учун жуда қулайдир. Чипталарга тўловни амалга ошириш жараёни бутунлай автоматлаштирилгани эса мазкур жараёндаги турли хил ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Онлайн платформа йўловчилар учун қўшимча янги ечимларни ҳам тақдим этади. Бу ерда “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилувчи барча қатновлар бўйича уч кунлик маълумотлар, автобуслардаги бўш ўриндиқлар сони, автобусларнинг жўнаш вақти, модели ҳақидаги батафсил маълумотлар мавжуд.


Rate Count

251

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends