Энди ҳокимлар ерни “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради

Local

image

Энди Ўзбекистонда ҳокимлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Президентнинг Хивада бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида маълум қилинди.

Қайд этилишича, аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни бошлаш учун 6 ойдан 1 йилгача ҳужжат йиғиб юришига барҳам берилади. Энди ҳокимлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради.

Бундай ерни олган тадбиркор қурилишни дарҳол бошлаши мумкин бўлади. Инфратузилма йиғими бўйича аванс ҳам 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Банклар балансидаги 9 триллион сўмлик 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Уни сотиб олган тадбиркор бир йил ер ва мулк солиғини тўламайди.

Биринчи навбатда маҳаллийлаштириладиган 50 та маҳсулот рўйхати шакллантирилди. Уларни ўзлаштириш учун Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналарининг бир қисмида “Бонд саноат зоналари” ташкил этилади.

Бу зоналарга хомашё ва бутловчи қисмларни олиб киришда барча солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади. Маҳаллийлаштириш даражаси 30-40 фоиздан ошса, маҳсулотни ички бозорга чиқаришда ҳам имтиёзли шартлар қўлланади.

“Бонд саноат зоналари”да замонавий R&D марказлари, лаборатория, муҳандислик ва технологик хизматлар ягона занжирда ишлайди. Тадбиркорларга инфратузилмали тайёр бинолар тақдим этиш учун 50 миллион доллар ажратилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends