Эльмира Бекмуродова янги лавозимга тайинланди

Local

image

Ўзбекистонда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳар томонлама шаффофлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган талабини қондириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан ҳар бир ташкилот тизимида матбуот котиби, ахборот хизмати раҳбари лавозимларининг жорий этилиши шулар жумласидандир. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг бошлиғи Эльмира Руслановна Бекмуродова вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади.  

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.


Rate Count

1263

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic