Экспортчиларнинг транспорт харажатларини компенсация қилиш тўхтатилди
Local
−
02 January 2025 5022 1 minute
Экспортчиларнинг ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиёти бекор қилинди. Бу ҳақда Президентнинг 2024 йил 27 декабрь куни қабул қилинган “Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” фармонида сўз боради.
Унга кўра, Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:
- экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
- экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш.
Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун 2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.
Фармон жорий йил 1 январдан эътиборан кучга кирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд АҚШ долларга етгани хабар қилинган эди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28