Экология соҳасида халқаро илмий ҳамкорлик кенгаймоқда
Business
−
16:55 334 2 minutes
Ўзбекистон ва Россия илмий муассасалари ўртасида ер деградацияси, чўлланишга қарши курашиш ва қурғоқчил ҳудудларни тиклаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Бу борада Қалмиқ давлат агромелиорация илмий-тадқиқот институти ҳамда Чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
.jpg)
Келишув Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси маслаҳатчиси Алишер Саломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Россияга ташрифи доирасида амалга оширилди. Делегация Россия Фанлар академиясининг Агроэкология федерал илмий маркази томонидан ташкил этилган “Land Restoration and Drought Resilience” халқаро илмий конференциясида иштирок этди.
Ташриф давомида ер деградацияси ва чўлланишга қарши курашиш, қурғоқчил ҳудудларни тиклаш, ўрмон мелиорацияси ҳамда яйловлардан оқилона фойдаланиш бўйича Россия тажрибаси ўрганилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган ишлар халқаро ҳамжамиятга тақдим этилди.
-Recovered(4).jpg)
Бундан ташқари, Россия вакиллари ҳамда БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди. Унда COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонида махсус тадбир ташкил этиш, ўрмон-мелиоратив ишлар учун уруғ етказиб бериш ва ёшлар ўртасида қўшма экологик ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида Ўзбекистонда агроэкологияни ривожлантириш, ер, сув, яйлов, ўрмон ва чорвачилик соҳаларини ўзаро интеграциялаш, илмий асосланган экологик-иқтисодий баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда Оролбўйида комплекс пилот лойиҳани амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.