Дунёнинг энг қиммат бренди маълум бўлди
Tech News
−
23 October 2021 12911 1 minute
“Interbrand Corp”нинг 2021 йилги тадқиқотларига кўра, Apple кетма-кет тўққизинчи марта “йил бренди” деб топилди. У ўтган йилдан бери 26 фоизга яъни 408,25 млрд долларга қимматлашган.
Шунингдек, Amazon бренди 2021 йил 24 фоиз (249,25 миллиард доллар)га ошиб, аввалги иккинчи ўриндаги ўрнини сақлаб қолди. Учинчи ўрин нархини 27 фоиз (210,2 миллиард доллар)га оширган Microsoft’га ва тўртинчи ўрин нархи 19 фоиз (196,8 млрд доллар)га ошган Google брендига насиб қилди.
Топ-10 таликка қуйидаги брендлар ҳам кирди:
5. Samsung (+20 фоиз, 74,635 млрд)
6. Coca-Cola (+1 фоиз, 57,488 млрд)
7. Toyota (+5 фоиз, 54,107 млрд)
8. Mercedes-Benz (+3 фоиз, 50,866 млрд)
9. McDonald's (+7 фоиз, 45,885 млрд)
10. Disney (+8 фоиз, 44,183 млрд.).
2020 йилга нисбатан энг қимматлаган бренд Tesla (+184 фоиз, 36,27 млрд) 26-ўриндан 14-поғонага кўтарилди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September