Дунё АҚШ туфайли янги инқирозга дуч келиши мумкин 

World

image

АҚШнинг Техас штатидаги совуқ об-ҳаво туфайли дунёга янги глобал нефт инқирози таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда таҳлилчилар ва трейдерларга асосланиб хабар берилган. 

Штатдаги ноқулай об-ҳаво туфайли нефт қазиб олиш кунига 4 миллион баррелга ёки 40 фоизга камайган. 

Дастлаб трейдерлар ишлаб чиқариш икки-уч кунга қисқаришини кутган, аммо сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, пасайиш ҳафта охиригача давом этади. 

Нефт қазиб олишни тўлиқ тиклаш учун бир неча ҳафта керак бўлиши мумкин.

Аввалроқ, АҚШ жанубига ёпирилган кучли қор бўрони 21 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, миллионлаб оилаларни электр энергиясиз қолдиргани ҳақида хабар бергандик. 


Tags

Rate Count

697

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends