Долларнинг расмий курси яна пастлади
Local
−
17 July 2025 15102 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 100,17 сўмга тушди ва 12 658,19 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 148 сўмга пастлади ва 14 672,11 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,90 сўмга камайиб, 161,44 сўмни ташкил этди.