Долларнинг расмий курси ошди
Local
−
22 October 2024 12376 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,76 сўмга ошди ва 12 817,85 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 24,61 сўмга пастлаб, 13 865,07 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,15 сўмга пастлаб, 132,95 сўмни ташкил этди.