Долларнинг расмий курси илк бор 10 500 сўмдан ошди

Local

−

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 19 январдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 500 сўм 81 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 61 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 682 сўм 88 тийинга баҳоланиб, 113 сўм 28 тийинга арзонлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 37 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 66 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Tags

Rate Count

94

Rating

3

Rate this article

Share with your friends