Доллар курси яна тушди
Local
−
17 February 2025 18533 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,90 сўмга тушди ва 12 981,25 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 21,56 сўмга тушиб, 13 597,86 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, Россия рубли ҳам 1,70 сўмга тушиб, 142,17 сўмни ташкил этди.
Live
All