Доллар курси яна пасайди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 6 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,40 сўмга тушиб, 11 132,56 сўмни ташкил қилди.

Сўм еврога нисбатан мустаҳкамланди, 1 евро 8,83 сўмга арзонлади ва 11 798,29 сўм этиб белгиланди.

Рубль курси эса ошди. Хусусан, 1 рубль 12,31 сўмга қимматлаб, 169,83 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта 16 март куни доллар курси 11 200 сўмдан паст бўлган эди.


Tags

Rate Count

1277

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends